Тўрткўл туманида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди
2026-09-21 10:55:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди
Туман ҳокими И.Худайбергенов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг сентябрь ойидаги видеоселекторларида берилган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Хусусан, туманда аҳолинининг эҳтиёжманд қатламини камбағалликдан чиқариш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Шу билан бир қаторда ижро интизомини мустаҳкамлаш, коррупция, таъмагирлик ва хизмат мавқеини суистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, ҳар бир ноқонуний ҳаракат қонун доирасида жазоланиши муқаррарлиги ва ҳар бир раҳбар жамоасида бундай иллатларнинг олдини олиши лозимлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида барча вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши қатъий назоратга олинди.









