«Уч авлод учрашуви»: Тўрткўл туманида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
2026-09-19 14:00:00 / Янгиликлар

«Уч авлод учрашуви»: Тўрткўл туманида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тўрткўл туман «Нуронийлар жамоатчилик кенгаши» ҳамда 16-сонли умумтаълим мактаби ҳамкорлигида «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон «Қизил ярим ой» жамияти Тўрткўл туман бўлими ижрочи директори, 1-даражали «Меҳнат фаҳрийси» кўкрак нишони соҳиби А.Султанов, «Мўътабар аёл», «Ардоқли нуроний», 1-даражали «Меҳнат фаҳрийси» кўкрак нишони соҳибаси, туман «Бувижонлар мактаби» кенгаши раҳбари Ҳ.Ибадуллаева, кўп йиллар мактабда ёшларга сабоқ берган фахрий ўқитувчи, «Боғ ёп» МФЙ фаол нуронийси З.Аллаберганова, фахрий ҳисобчи Р.Курдашева, шунингдек, «Нуроний» жамғармаси Тўрткўл туман бўлими мутахассиси С.Розметова ҳамда мактабнинг 11-синф ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбирда нуронийлар ўзларининг бой ҳаётий йўллари, меҳнат фаолияти ва бошидан кечирган синовлари ҳақида сўзлаб беришди. Шунингдек, ёшларга пухта илм олиш, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш ҳамда давлатимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиш борасида ўзларининг дилдан чиққан ўгит ва тавсияларини беришди.
Учрашув ёшларда катта таассурот қолдириб, уларга кучли мотиватсия бағишлади.





