Тўрткўлда таълим тизимини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди
2026-09-12 15:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда таълим тизимини ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Аманжол Аяпов Тўрткўл тумани 77-сонли мактабда таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган мажлис ўтказди.
Мажлисда таълим сифатини ошириш, педагоглар масъулиятини кучайтириш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, мактаб ва боғчаларда хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, таълим муассасаларида тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслик, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва профилактик ишларни кучайтириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Мактаб ва боғчаларда "Миллий бурчак"ларни талаб даражасида ташкил этиш ва безатиш, халқаро грант ва лойиҳаларда фаол иштирок этиш ҳамда таълим муассасалари имкониятларидан самарали фойдаланиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мажлис якунида мутасаддиларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича аниқ топшириқлар берилди.






