ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 29-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-09-10 14:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 29-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутутлари, тегишли ташкилот масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллайев бошқариб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. “Тўрткўл туманида 2026-йил 2-мавсумда Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида.
2. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
3. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва муассасаларининг бюджети параметрларида ажратилган маблағлар доирасида ҳаражатларни мақбуллаштирилган қисмини иш ҳақи ва ягона ижтимоий солиқ бўйича етишмаган қисмига йўналтириш тўғрисида.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сонли Фармонига асосан ташкил этилган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
5. Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг 2026-йил 28-февралдаги ВИИ-22-22-13-190-К/26-сонли “Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2025-йилнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлигининг таклифини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорига тузатиш киритиш тўғрисида
6.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати томонидан Тўрткўл тумани бўйича ташаббусли бюджет жараёнининг 2026 йил иккинчи мавсумида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш жараёни якунларига кўра ғолиб бўлмаган лойихани қўшимча ғолиб деб эълон қилиш ҳақида.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Матчанов маъруза қилди.
7. Туманда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ Тўрткўл тумани филиали бошлиғи У.Айитбаевнинг ҳисоботи тингланди.
Муҳокамалар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия жараёни туман ҳокимлигининг Facebook (https://www.facebook.com/turtkultumani.AxborotXizmati) саҳифаси орқали бевосита олиб кўрсатилди.
Тўғридан тўғри эфир:
https://www.facebook.com/share/v/19bpXbqNhC/
Жонли эфирдан ёзиб олинди:
https://www.facebook.com/share/v/18FeUQCEN/









