ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 28-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-08-24 18:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 28-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев очиб берди ва олиб борди. Сессия кун тартибида 13 та масала кўриб чиқилди.
1. “Тўрткўл туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2026 йил 1-июль ҳолатига амалга оширилган ишлари, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида
Маърузачи: И.Худайбергенов – туман ҳокими
2. Тўрткўл туманида янги барпо этилган давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисида;
3. Тўрткўл тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассаса ва ташкилотларининг микроҳудудлари тўғрисида;
4. Тўрткўл тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассаса ва ташкилотларининг 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги тўғрисида.
Маърузачи: У.Аллабергенов – туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи
5. Тўрткўл тумани ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф қилиш борасида 2026-йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
Маърузачи: Х.Эгамов – туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи
6. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
7. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида
Маърузачи: Б. Матчанов -туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 26-декабрдаги “Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-387-сонли қарорининг ижроси юзасидан Тўрткўл туманида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган ободонлаштириш ва маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифлари миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Маърузачи: У.Минажев-туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
9. Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашинитнг 2024-йил 12-июлдаги ВИ-82-108-13-190-К/24-сонли,
10. 2024-йил 1-августдаги ВИ-83-119-13-190-К/24-сонли қарорининг иловасига тузатиш киритиш тўғрисида.
Маърузачи: М.Матниязов - Давлат кадастрлари палатаси Тўрткўл тумани филиали бошлиғи
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 14-августдаги КҚ-379-сонли қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатларининг намунавий одоб-ахлоқ қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Маърузачи: М.Уразимбетов- Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссияси раиси
12. Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган иморатларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонунининг Тўрткўл туманида амалга оширилиши жамоатчилик назорати гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026-йил 22-июндаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларида масъул давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ахборот (ҳисобот)лари эшитишини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари ҳақида”ги КҚ-360-В-сонли қарори тўғрисида.
Маърузачи: Р.Абдуллаев- Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши раиси
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар иштирокида муҳокамалар ўтказилди ва қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг навбатдаги 28-сессияси ўз ишини якунлади. Сессия туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида ёритиб борилди.







