Аҳоли мурожаатлари очиқ мулоқот асосида кўриб чиқилди
2026-08-21 14:00:00 / Янгиликлар

Аҳоли мурожаатлари очиқ мулоқот асосида кўриб чиқилди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова иштирокида Тўрткўл туманида фуқаролар қабули ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари бевосита тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот жараёнида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оилавий шароитини яхшилаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатиш, шунингдек, бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат бўйича масъул ташкилот ва мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилиб, муаммоларни қонуний ва амалий жиҳатдан ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўриш топширилди.




