Сайёр қабули бўлиб ўтди
2026-08-07 14:00:00 / Янгиликлар

Бугун Халқ қабулхонасининг туман бўлими биносида туман ҳокими И.Худайбергенов ва туман ҳокимининг ўринбосари И.Жумабоеванинг фуқаролар билан очиқ мулоқот тарзида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида фуқаролардан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва саломатликни тиклаш,
уй-жой билан таъминлаш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида кўтарилган ҳар бир масала атрофлича ўрганилиб, уларни қонуний тартибда ҳал этиш бўйича соҳа мутасаддиларига аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.



