ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА
2026-08-05 12:00:00 / Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА
Халқ қабулхонаси туман бўлими биносида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исмаилов ва ҳоким ўринбосари Б.Янгибаев иштирокида навбатдаги қабул ўтказилди.
Очиқ ва самимий ўтган қабулда фуқаролардан ижтимоий қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам ажратиш, кадастр ва мулк ҳуқуқига оид йўналишларда масалалар кўтарилди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечими вақт ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.



