Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
2026-08-04 12:00:00 / Янгиликлар

Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими ўринбосари А.Султанов иштирокида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар синчковлик билан эшитилиб, уларни жойида ва қонуний ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, оилавий низолар оқибатида юзага келган алимент ундириш масаласи ҳамда бола нафақа пулини ажратиш ва расмийлаштириш жараёни юзасидан масалалар ўрганилди.
Ижроси вақт ва қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли соҳа масъулларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгиланиб, назоратга олинди.
Аҳоли фаровонлиги ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги бу каби қабуллар мунтазам давом эттирилади.


