“Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан
2026-07-16 14:00:00 / Янгиликлар

“Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан
Давлатимиз раҳбарининг ёшларга қаратаётган доимий эътибори ҳамда “Пайшанба — ёшлар куни” доирасида Тўрткўл туманидаги ўқув марказида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Тўрткўл тумани ҳокими И. Худайбергенов, туман ИИБ бошлиғи, подполковник М.Муратов, туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи Д. Гапуров ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтираётган масалалар, муаммо ва таклифларини эркин баён этдилар. Мурожаатлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Бу каби очиқ мулоқотлар ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва давлат ҳамда жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.




