Тўрткўлда «Аёллар дафтари» 7-босқичи доирасида ўқув-семинар ташкил этилди
2026-07-15 18:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда «Аёллар дафтари» 7-босқичи доирасида ўқув-семинар ташкил этилди
Тўрткўл тумани ҳокимлигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва муаммоларини тизимли ҳал этишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон кенгаши раиси У. Жалменов олиб борди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И. Жумабоева, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ф. Нуримов, соҳавий касаба уюшмалари вакиллари ҳамда хотин-қизлар фаоллари қатнашди.
Семинар давомида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш, тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими психологлари томонидан хотин-қизлар учун тренингларни мазмунли ташкил этиш бўйича фойдали тавсиялар берилди.
Тадбир сўнггида ҳудудларда «Аёллар дафтари» тизимидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш ва ижтимоий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.







