ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ СПОРТ МАКТАБИДА KARATЭ WKF БЎЙИЧА ҲОКИМ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТДИ.
2026-07-13 14:00:00 / Янгиликлар

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ СПОРТ МАКТАБИДА KARATЭ WKF БЎЙИЧА ҲОКИМ КУБОГИ МУСОБАҚАСИ ЎТДИ.
Тўрткўл тумани спорт мактабида спортнинг Карате WКФ тури бўйича Ҳоким кубоги мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларидан ҳамда Хоразм вилоятидан келган спортчилар иштирок этди. Мусобақаларда 300 нафардан ортиқ ўғил-қиз спортчилар ўзаро куч синашиб, спорт маҳоратларини намойиш этди.
Мусобақа якунлари бўйича ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ушбу мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, карате спорт турини оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни кашф этишга хизмат қилди.
Ғолиб ва совриндорларни чин дилдан табриклаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда уларга улкан зафарлар тилаймиз!
-





