🏆 "Ҳоким кубоги" старт олди!
2026-07-12 20:00:00 / Янгиликлар

🏆 "Ҳоким кубоги" старт олди!
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда меҳнат жамоалари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган анъанавий "Ҳоким кубоги" спорт мусобақаларига тантанали равишда старт берилди.
Ҳозирда тумандаги корхона, ташкилот ва муассаса жамоалари ғолиблик шоҳсупаси ва бош соврин йўлида ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларга киришганлар.
Баҳслар нафақат ғолиблик учун, балки ўзаро дўстлик ва жипсликни намоён этиш майдонига айланди.
🔥 Барча жамоаларга омад ёр бўлсин! Энг кучли, аҳил ва чаққон жамоа ғолибликни қўлга киритсин!







