ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 27-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-07-08 10:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 27-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутутлари, тегишли ташкилот масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев бошқариб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. “Тўрткўл тумани Коррупциядан ҳоли ҳудуд” дастури “Йўл харитаси” ижроси тўғрисида туман хокими И.Худайбергеновнинг маърузаси тингланди.
2. Жиноятчиликка қарши курашиш ва криминоген вазият аҳволи юзасидан туман прокурори С. Якубов ахборот берди.
3. Тўрткўл тумани ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида 2026 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширган ишлари бўйича туман ИИБ бошлиғи ўринбосари маълумот берди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги “2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадларини ошириш, барқарор иш ўринлари яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–49-сонли қарори ижроси доирасида ҳудудларни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳамда Тўрткўл туманида ижро интизомига риоя этилиши ҳолати тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исмаилов ҳисобот берди.
6. “Аёллар дафтари” тизими орқали кўмакка муҳтож хотин-қизларни манзилли қўллаб қувватлаш дастурлари ва чора-тадбирларини амалга оширилиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш чора-тадбирлари ижроси тўғрисида туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлимидан масъул маъруза қилди.
7. Тўрткўл туманида ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этишга кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдод ва қобилиятларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Д.Гапуров сўзга чиқди.
8. Тўрткўл тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Матчанов туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил 6 ойлик ижроси, Тўрткўл туманида "Ташаббусли бюджет" жараёни доирасида 2026 йил 2-чорагида амалга оширилган ишлар, Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1-чорак якунлари бўйича шакллантирилган даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлиги таклифини кўриб чиқиш, Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1-чорак даромадлари режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлиги таклифини кўриб чиқиш юзасидан маъруза қилди.
Маърузачилардан сўнг депутатлар ва сессия иштирокчилари томонидан мавзу юзасидан саволлар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар инобатга олинган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди. https://www.facebook.com/share/v/18rk1yTGew/









