Тўрткўл туманида янги корхона фойдаланишга топширилди
2026-06-19 18:55:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида янги корхона фойдаланишга топширилди
Жорий йилнинг 19 июнь куни Тўрткўл туманида саноатимизни ривожлантириш ва иқтисодиётимизни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутадиган "Degore-glass T" корхонасининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев қатнашиб, янги корхонанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Юртимизда ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан кенг кўламли янгиланиш ва ўзгаришлар рўй бермоқда.
Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича яратилган имкониятлар натижасида бугун Тўрткўл туманида шиша идишларни қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилди. Натижада йилига 4,5 миллион дона маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 80 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Албатта, бу корхона юртимиз иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва халқимиз фаровонлиги йўлида узоқ йиллар давомида хизмат қилади.
Тадбир давомида Жўқорғи Кенгес Раиси корхона фаолияти билан яқиндан танишди.
@joqargikenes









