Муҳим масалалар муҳокама қилинди
2026-06-17 15:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ахмедова иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала — ўсмир ёшлар, хусусан, қиз болалар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилди.
Мактабларда таълим олаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қизлар тумандаги масъул раҳбарларга «оталиққа» бириктирилган бўлиб, тадбир доирасида бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.
Қизларнинг муаммоларини бевосита маҳалла даражасида ҳал этиш, ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашган ҳолда моддий, тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.







