Спорт – саломатлик гарови: Туманда хотин-қизлар ўртасида мусобақалар ўтказилди
2026-06-13 14:00:00 / Янгиликлар

Спорт – саломатлик гарови: Туманда хотин-қизлар ўртасида мусобақалар ўтказилди
2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида туманда спорт мусобақалари ташкил этилди.
Аёлларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган ушбу тадбирда иштирокчилар спортнинг шашка, дартс ва стол тенниси турлари бўйича куч синашдилар.
Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақалар давомида хотин-қизлар ўзларининг жисмоний тайёргарликлари ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол иштирокчилар туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан эсдалик совғалари, диплом ва кубоклар билан тақдирландилар.
Тантанали тадбир сўнгида туман ҳокими ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Жумабоева барча иштирокчиларни қутлади ва хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш бундан буён ҳам изчил давом эттирилишини таъкидлади.









