Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси Қўмита раиси Ш.Отемисов раислигида йиғилиш ўтказилди
2026-06-04 09:20:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи Кенгеси Қўмита раиси Ш.Отемисов раислигида йиғилиш ўтказилди
Бугун Тўрткўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қўмита раиси Ш.Отемисов иштирокида муҳим муҳокама бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-70-сонли қарорининг Тўрткўл туманида ижроси, маҳаллий Кенгаш депутатларининг маҳалла еттилиги ва сиёсий партиялар билан хамкорликда фаолиятини ташкиллаштириш мавзулари кўриб чиқилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими раҳбари Ф.Нурумов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Б.Машарипов, депутатлар О.Назарова, Ю.Матжанова ҳамда сиёсий партиялар ва Кенгаш котибияти масъуллари қатнашдилар.






