Тўрткўлда «Ҳалоллик ороллари» дастури доирасида навбатдаги 3-семинар бўлиб ўтди
2026-06-03 15:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда «Ҳалоллик ороллари» дастури доирасида навбатдаги 3-семинар бўлиб ўтди
Тўрткўл туманида «Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди.
Мазкур семинар давлат бошқарувида очиқликни таъминлаш ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган «Ҳалоллик ороллари» дастурини амалиётга татбиқ этишга бағишланди.
Семинар давомида давлат хизматчилари томонидан “Қарор қабул қилишда монополияни чеклаш, шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш ҳамда ҳалол меҳнатдан келадиган фойдани ошириш.” “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликни кучайтириш” мавзуларида сўз юритилди.Маълумот учун, Ўзбекистонда мазкур методология Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастуриннг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш" қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.








