Тўрткўлда 1 726 та хонадонга Қурбон ҳайити байрам совғалари етказилмоқда
2026-06-26 10:20:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда 1 726 та хонадонга Қурбон ҳайити байрам совғалари етказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тўрткўл туманида кенг кўламли хайрия тадбирлари бошланди.
Мазкур ҳужжатга асосан, аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда байрам кайфиятини улашиш мақсадида тумандаги 1 726 та эҳтиёжманд хонадон учун байрам совғалари шакллантирилди.
📦 "Вақф" хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан тайёрланган, кундалик энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари солинган ушбу саховат қутилари айни пайтда туман мутасаддилари томонидан ўз эгаларига тизимли равишда етказиб берилмоқда.
Бу каби тадбирлар байрам арафасида туманимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.


