Тўрткўл туманида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди
2026-05-25 10:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди
Бугун туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида, хусусан, Ихтисослаштирилган мактабда ҳам сўнгги қўнғироқ садолари янграб, битирувчи ёшларни мустақил ҳаёт сари кузатиш маросимлари ўтказилди.
Тадбирда Тўрткўл тумани ҳокими Илҳомбой Худайберганов иштирок этиб, битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини ўқиб эшиттирди ва ёшларнинг келгуси ҳаёт йўлларида зафарлар тилади.
📊 Жорий йилда туманда жами битирувчилар сони: 3 694 нафарни ташкил қилиб, 17 нафар ёшлар олтин медаль, 4 нафар ўқувчилар кумуш медаль соҳиблари бўлишди.
11 нафар битирувчилар муддатидан олдин олий таълим муассасалари (ОТМ) талабаси бўлишди.
Тадбир давомида ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган, жамоат ишларида фаоллик кўрсатиб, тенгдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ иқтидорли ёшлар ва уларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирландилар.









