Тўрткўлда улкан пилла ҳирмонини кўтарилмоқда
2026-05-23 10:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда улкан пилла ҳирмонини кўтарилмоқда
Пилла етиштириш — қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, азалдан халқимиз ипак қурти боқиш билан шуғулланиб келишади. Белгиланган қисқа муддатни ўз ичига олган пилла қурти боқиш жараёни катта меҳнат ва ишчи кучини талаб этади. Ва қисқа муддат ичида ўз натижасини кўрсатади.
2026 йилда “Тўрткўл Агро пилла” МЧЖ томонидан 30 та маҳалладаги 2700 хонадонга 1-3 қутидан 3644 қути уруғ тарқатилган бўлиб, шундан “Шўрахон”да 2 жойда, “Баҳор” маҳалласида, “Калтаминор” ва “Отаюрт” каби 5 та ҳудудда 5 тадан 15 тагача қути уруғ уюшган ҳолда боқилаётган бўлиб, шундан жами 220 тонна пилла ҳосилини олиш учун бел боғлашган.
3644 қутининг 300 қутиси эса тумандаги “Тозабоғёп” ОФЙда уруғлик учун боқилмоқда.
Ҳудудларда пилла етиштираётган касаначилар томонидан, пилла ҳосили ҳирмонига баракали ҳисса қўшилмоқда. Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари И.Жумабаэва кумуш тола етиштиришга улуш қўшаётган пиллакорларни мавзум хирмони жараёни билан табриклаби, уларнинг мўл ҳосил ва яхши даромад олишларига тилак билдирди.
Шунингдек, пиллакорларга жорий йилда пилла етиштирувчи касаначилар учун Президентимизнинг яна бир муҳим қарорига мувофиқ, эндиликда пилла топшириб бўлингач маҳалла еттилигининг коллегиал қарорига мувофиқ етиштирилган пилла учун 35 фоиз субсидия маблағлари касаначиларга тўлаб берилиши ҳам йўлга қўйилиши бўйича маълумот берилди.





