Қадрли ўқувчилар, азиз мактаб битирувчилари!
2026-05-25 10:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ҳурматли битирувчилар!
Сизларни 25 май — “Сўнгги қўнғироқ” байрами, мактабни битираётган унутилмас ва ҳаяжонли кун билан чин қалбимдан муборакбод этаман!
Бугун сизлар ҳаётингиздаги муҳим босқични якунлаб, катта ҳаёт сари дадил қадам қўймоқдасиз. Мактабда олган билим ва тарбиянгиз, устозларингизнинг меҳнати ҳамда ота-онангизнинг ишончи сизларга келажакда мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қилади.
Азиз ёшлар! Сизлар — юртимизнинг эртанги куни, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигининг ишончли давомчиларисиз. Келгусида қайси соҳани танламанг, билимли, фидойи ва ватанпарвар инсон бўлиб етишишингизга ишонаман.
Шу фурсатдан фойдаланиб, сизларга мустаҳкам соғлиқ, улкан зафарлар, эзгу орзу-интилишларингиз рўёбини тилайман. Ҳаёт йўлингиз доимо ёруғ, қадамингиз қутлуғ бўлсин!
И.Худайбергенов,
Тўрткўл тумани ҳокими
