ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 25-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-05-22 17:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 25-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев бошқарди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Тўрткўл тумани ҳудудида "яшил боғ" ташкил этиш тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари А.Ғаниев ўз таклифини билдирди.
2. Тўрткўл тумани ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар ҳақида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Х.Эгамовнинг ахбороти.
3. Тўрткўл туман Электр таъминоти ташкилотида коррупцияга қарши курашиш ва коррупсион омилларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи М.Уразимбетов сўзга чиқди.
4. Тўрткўл туманида янги барпо этилган давлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисида:
– “Тошкент” МФЙ ҳудудида жойлашган Педагогик маҳорат маркази балансидаги собиқ педагогика коллежи негизида янги ўқув йилидан янги умумий ўрта таълим мактаби ташкил этиш тўғрисида;
– 72-сонли умумий ўрта таълим мактабини тугатиш 62-сонли алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабига бериш тўғрисида;
– 62-сонли алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби биносини ўз биносига эга бўлмаган тумандаги 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига доимий фойдаланиш учун бериш тўғрисида;
туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари
Л.Курбанбаэвнинг нутқи тингланди.
Марузачилар чиқишидан кейин депутатлар ва сессия қатнашчилари томонидан мавзу бойича саволлар, мулоҳазалар билдирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.
https://www.facebook.com/share/v/14g6Q19K2qy/









