Хитойга ташриф доирасида муҳим келишувларга эришилмоқда
2026-05-19 14:00:00 / Янгиликлар

Хитойга ташриф доирасида муҳим келишувларга эришилмоқда
Хитой давлатида бўлиб турган Қорақалпоғистон делегацияси ташрифнинг навбатдаги кунида Шинжон хусусий тадбиркорлар федерацияси раиси Линг Уинг билан учрашув ўтказди.
Унда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Қорақалпоғистоннинг мавжуд салоҳияти ҳақида кенг турда маълумот берди ва Шинжонлик тадбиркорларни Қорақалпоғистонга таклиф қилди.
Бундан кейин, қатор компаниялар раҳбарлари билан сунъий ҳовузларда балиқ етиштириш ва аквакультура соҳаси, пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш, қизилмия илдизини қайта ишлаш ва анъанавий хитой табобати маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Хитой банки кредитлари ҳисобидан тайёр ишлаб чиқариш заводини қуриш, майнинг ва криптовалюта фаолияти, тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда даволаш каби йўналишлар бўйича мулоқотлар бўлиб ўтди.
Унда ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион муҳитни яхшилаш борасида яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашувлар якуни бўйича майнинг ва криптовалюта фаолияти билан шуғулланиш, газ конденсатини қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш, металл конструкция ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо, экспорт-импорт ҳамда логистика соҳаларида жами 227 млн АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, оғир ва махсус техникалар ишлаб чиқарувчиү “China railway construction heavy industry Co., Ltd.” корхонаси Қорақалпоғистонда ўзининг расмий сервис хизматларини кўрсатувчи филиалини очишга қарор қилганлиги билдирди.







