ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 24-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-05-06 18:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 24-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутутлари, тегишли ташкилот масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев бошқариб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Тўрткўл туманини “коррупциядан холи” ҳудудга айлантириш, аҳоли орасида коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси ҳақида туман ҳокими И.Худайбергеновнинг маърузаси тингланди.
Тўрткўл тумани ҳокимлигига 2026 йил 1-чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижроси ҳамда туман ҳокимлигида ижро интизомига риоя этилиши ҳолати тўғрисида ҳамда Тўрткўл тумани ҳудудида “яшил боғ” ташкил этиш тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари А.Ганиэвнинг таклифи тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исмаилов сўзга чиқди.
Туман Солиқ инспекцияси томонидан 2026 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Аннаэв маъруза қилди.
Сессиянинг навбатдаги масаласи Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш тўғрисида Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Д.Гапуров нутқи тингланди.
Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Матчанов ўз нутқида қуйидаги мавзуларда маълумот берди:
-Туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1-чоракдаги ижроси тўғрисида;
-Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашиниг 2026 йил 27 мартдаги ВИИ--23-30-13-190-К/26-сонли “Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йилнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлигининг таклифини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
-Тўрткўл туманида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг ҳисоботи тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30- январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сонли Фармонига асосан ташкил этилган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл тумани бўлинмаси раҳбарининг 2026 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар бўйича Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари С.Султанов ҳисоботи тинглади.
“Инсон” ижтимоий хизматлар Тўрткўл туман марказининг Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир чора- тадбирлар тўғрисида “Инсон” ижтимоий хизматлар Тўрткўл туман маркази директори Х.Матназаров сўз юритди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024- йил 11 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан Тўрткўл туманидаги ички йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2025 йил учун якуний манзилли рўйхат тўғрисида Тўрткўл туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Минажев сўзга чиқди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала - туман Кенгаши фаолияти, депутат сўровларига ўз вақтида жавоб берилиши, самарадорлиги ва натижадорлиги ҳолатлари ҳақида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири
Б.Машарипов маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 529-сонли қарори асосида ҳудудлардаги барча маҳаллаларда "Маҳалла боғлари"ни яратиш тўғрисида
Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тўрткўл тумани бўлими бошлиғи в.б. Д.Алимов сўзга чиқди.
Маърузачиларнинг чиқишидан сўнг депутатлар ва сессия иштирокчилари томонидан мавзу бўйича саволлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.
https://www.facebook.com/share/v/14fCcHjNcnD/









