Бугун туманда аҳоли учун замонавий ва қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида навбатдаги йирик бунёдкорлик лойиҳасига старт берилди
2026-05-13 14:00:00 / Янгиликлар

Бугун туманда аҳоли учун замонавий ва қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида навбатдаги йирик бунёдкорлик лойиҳасига старт берилди.
"Қорахонбой қурилиш" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган кўп қаватли турар жой мажмуасининг пойдевори тантанали равишда қўйилди. Тадбирда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва қурилиш соҳаси вакиллари иштирок этди. Лойиҳанинг аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, замонавий уй-жойларга бўлган эҳтиёжни қондириш ва ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантиришдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди. Қурилиш ишлари замонавий архитектура талаблари асосида олиб борилиши, турар жойларда барча зарур қулайликлар яратилиши режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш, ички йўллар, болалар майдончалари ва яшил ҳудудлар барпо этилиши кўзда тутилган. Туманимизда бунёдкорлик ва қурилиш ишлари изчил давом этмоқда.



