Тўрткўлда диний ақидапарастлик ва экстремизмга қарши тарғибот тадбири ўтказилди
2026-05-12 14:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда диний ақидапарастлик ва экстремизмга қарши тарғибот тадбири ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгеси томонидан тасдиқланган иш-режага мувофиқ, Тўрткўл туманида диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм таҳдидларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий мақсадлари жамиятда, айниқса таълим муассасаларида ҳушёрликни ошириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда диний бағрикенглик ва тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашдан иборатдир.
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтган йиғилишни туман ҳокими ўринбосари И.Жумабаэва олиб борди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Нурулла Жамолов ҳамда хотин-қизлар бўйича етакчи мутахассис Хурайим Ибрагимовалар сўзга чиқиб, мавзу юзасидан батафсил маълумот ва таҳлилий мулоҳазаларини билдирдилар.









