9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ
2026-05-09 09:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ
Қадрли ватандошлар!
Муҳтарам фахрийлар!
Аввало, Сизларни, сизлар орқали кўп миллатли бутун Тўрткўл тумани халқини бугунги қутлуғ айём — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган тарихий ғалабанинг 81 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ушбу шонли санани нишонлар эканмиз, кўз олдимизда, аввало, инсоният бошига келган энг даҳшатли урушда Ватан озодлиги ва тинчлиги йўлида жон фидо қилган боболаримиз, фронт ортида машаққатли меҳнат қилган юртдошларимизнинг муқаддас хотираси гавдаланади. Уларнинг кўрсатган буюк жасорати ва матонати тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан муҳрланган бўлиб, биз авлодлар учун юксак ибрат мактабидир.
Азиз фахрийлар!Бугун орамизда соғ-саломат, дуогўй бўлиб юрган Сиздек табаррук инсонларга юксак эҳтиром кўрсатиш биз учун фарздир. Ҳаётнинг оғир аччиқ синовларини мардона енгиб ўтган Сиз азизларнинг мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш,Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшаётган муносиб ҳиссангизни халқимиз юксак қадрлайди.
Сизларнинг фидокорона хизматларингиз ва буюк қаҳрамонлигингиз қаршисида доимо бош эгиб таъзим қиламиз.
Қадрли юртдошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, файзу барака тилайман. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
