Беш ташаббус олимпиадаси доирасида муҳим старт!
2026-05-07 11:00:00 / Янгиликлар

Беш ташаббус олимпиадаси доирасида муҳим старт!
Юртимиз бўйлаб ёшлар ўртасида спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” футбол мусобақасига тантанали равишда старт берилди
Мазкур мусобақа ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда иқтидорли футболчиларни кашф этишга хизмат қилади. Беллашувлар давомида жамоалар ўзаро куч синашиб, ғолиблик учун кураш олиб борадилар.




