“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2026-05-01 14:00:00 / Янгиликлар

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, намунали оилалар тажрибасини оммалаштириш ҳамда соғлом маънавий муҳитни тарғиб қилиш мақсадида Тўрткўл туманида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг туман босқичи юқори савияда ўтказилди.
Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган мазкур танловда тумандаги энг намунали, аҳил ва ижтимоий ҳаётда фаол бўлган оилалар ўзаро беллашдилар. Иштирокчилар ўз чиқишларида оилавий анъаналар, фарзанд тарбияси ва жамият ривожига қўшаётган ҳиссаларини маҳорат билан намойиш этдилар.
Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, ғолиблар қуйидагича аниқланди:
🥇 1-ўрин – Хажиэвлар оиласи;
🥈 2-ўрин – Тажибаэвлар оиласи;
🥉 3-ўрин – Досмуратовлар оиласи.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.









