Ёшлар куни муносабати билан ТДИУ Тўрткўл факультетида мазмунли ва очиқ мулоқот руҳидаги учрашув бўлиб ўтди!
2026-04-30 14:00:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни муносабати билан ТДИУ Тўрткўл факультетида мазмунли ва очиқ мулоқот руҳидаги учрашув бўлиб ўтди!
✨ Ушбу тадбирда, ЎзЛиДеП Тўрткўл тумани бўлим бошлиғи У.Бекчанов, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг депутати Ж.Сеттиэв, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.
📌 Учрашув давомида ёшларнинг бугунги кундаги фаоллиги, уларнинг жамият ривожланишидаги ўрни, таълим сифатини ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
✨ Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, масъуллардан аниқ ва ҳар томонлама жавоблар олди. Учрашув самимий мулоқот, фойдали фикр алмашиш ва келгуси режалар учун муҳим платформага айланди.
✨ Бундай учрашувлар ёшлар учун нафақат мотиватсия манбаи, балки янги ғоялар ва имкониятларга қараб муҳим қадам ҳисобланади!








