“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ўтказилди
2026-04-29 14:00:00 / Янгиликлар

“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” марафони ўтказилди
Тўрткўл тумани марказий ўйингоҳида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида марафон бўлиб ўтди.
Мазкур спорт тадбирида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, ёшлар етакчилари ҳамда турли корхона ва ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этишди. Марафон доирасида бажарилган жамоавий бадантарбия машқлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади. Тадбир давомида мутахассислар томонидан жисмоний фаолликнинг инсон саломатлиги учун нақадар муҳим эканлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
---



