Юракка яқин шеърият: Тўрткўлда Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган кеча
2026-04-20 14:00:00 / Янгиликлар

Юракка яқин шеърият: Тўрткўлда Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган кеча
Бугун 23-сонли мактабда халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига бағишланган ижодий кеча ўтказилди.
Тадбирда дутор садолари остида янграган миллий куйлар ва ўқувчилар ижросидаги шеърлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Тўрткўл тумани ҳокимлиги ва Маънавият маркази мутасаддилари иштирок этган тадбир ҳақиқий санъат байрамига айланиб кетди.
Меҳмонлар томонидан мактаб кутубхонасига янги китоблар тақдим этилди.
Шу куни жамоанинг тажрибали устози Гулзира Юсупова ҳам қутлуғ 55 ёши билан муборакбод этилиб, касаба уюшмаси томонидан рағбатлантирилди.
---






