Тўрткўлда «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақалари ўтказилди
2026-04-18 14:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда «Беш ташаббус паралимпиадаси» спорт мусобақалари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-389-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб этиш орқали уларни жисмоний ва ижтимоий реабилитация қилиш мақсадида, Тўрткўл туманида «Беш ташаббус паралимпиадаси» доирасида оммавий спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Туман маҳаллаларидаги спортсевар ёшлар ва фуқароларни бирлаштирган мазкур беллашувлар пара енгил атлетика, пара бадминтон, пара стол тенниси, армрестлинг, шахмат спорт турлари бўйича ўтказилди.
Мусобақалар юқори кўтаринкилик ва шижоат остида ўтди. Иштирокчилар ўз иродаси ва матонатини намойиш этиб, жамиятда спорт тўсиқларни енгиб ўтиш учун энг яхши восита эканлигини яна бир бор исботладилар.
Тадбир якунида фахрли ўринларни эгаллаган ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан махсус спорт кийимлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



