Олис ҳудуддаги учрашув: Билим ва мақсадлар бирлашган манзил
2026-04-16 15:00:00 / Янгиликлар

Олис ҳудуддаги учрашув: Билим ва мақсадлар бирлашган манзил
Туман марказидан 80 километр олисда жойлашган мактабда туман ҳокими И.Худайбергенов битирувчи синф ўқувчилари билан юзма-юз суҳбат қуриб, ёшларнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва орзулари билан қизиқди.
Учрашув шунчаки мулоқот эмас, балки келажак лидерлари учун ҳақиқий мотиватсия манбаига айланди.
Ўз тенгдошларига намуна бўлиб келаётган, илмга чанқоқ ёшларга китоблар тўплами тақдим этилди.
Совға қилинган китоблар орасида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасановнинг "Лидерлар" асари алоҳида эътибор марказида бўлди. Учрашув давомида китоб муаллифи билан телефон орқали боғланилиб, ёшлар учун муҳим янгилик эълон қилинди.
Ушбу китоб бўйича махсус танлов ўтказилмоқда ва ғолибларни алоҳида совғалар кутмоқда!




