Тўрткўлда “Сабр қаноти” китобининг тақдимоти ўтказилди
2026-04-14 14:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўлда “Сабр қаноти” китобининг тақдимоти ўтказилди
“Китобсевар миллат” шиори остида ўтказилаётган VI Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг иккинчи куни Тўрткўл туман Ахборот-кутубхона марказида файзли адабий кеча билан давом этди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ижодкор Тоир Рўзибоэвнинг "Сабр қаноти" номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Кутубхона мутахассиси, шоира Мунаввара Юсупова бошчилигида ўтган тадбирда адабиёт ва санъат намояндалари, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Қ.Юнусова, "Тўрткўлнома" газетаси муҳаррири, шоира Ўғилжон Нуруллаэва ҳамда муаллифнинг устозлари, ҳамкасблари ва яқинлари иштирок этдилар.
Тадбир давомида иштирокчилар муаллифни янги китоби ва яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилингани билан қизғин муборакбод этдилар.
Ўз ўрнида Тоир Рўзибоэв ўзининг янги асарларидан кутубхона фондига ва тадбир қатнашчиларига эсдалик сифатида совға қилди.







