Тўрткўл туманида 2026 йил апрель-май ойларида ёшлар ўртасида мини-футбол, футбол, пара шахмат спорт турлари бўйича ўтказиладиган “ДХХ кубоги” мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
2026-04-13 17:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл туманида 2026 йил апрель-май ойларида ёшлар ўртасида
мини-футбол, футбол, пара шахмат спорт турлари бўйича ўтказиладиган “ДХХ кубоги” мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Бугун Тўрткўл туманидаги 2-сонли техникумдадаги сунъий қопламали футбол майдонида тумандаги ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими И.Худайбергенов кириш сўзи билан очиб берди ва спортсевар, иқтидорли ва интилувчан ёшларга омадлар тилади.
Тадбирда давлат хавфсизлик хизмати Тўрткўл туман бўлими бошлиғи, туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар масъуллари ва тумандаги фаол ёшлар иштирок қилдилар.
Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, спорт мусобақалари давомида маҳаллалардаги мингдан ортиқ ёшлар футбол, мини футбол ва шахмат спорт турлари бўйича ўзаро беллашиб, иқтидорларини намойиш этадилар.
Тантанали очилиш маросимида туман маданият бўлими хонандаларининг ҳамда спортчи ёшларнинг спорт чиқишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бахш этди.
Шундан кейин 49 та жамоа учун дастлабки учрашувга старт берилди.








