Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун нима асос бўлади?
2026-03-31 14:00:00 / Янгиликлар

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун нима асос бўлади?
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан:
давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;
Низомда назарда тутилган ҳолатларда тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;
Ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги;
қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар бажарилмаганлиги;
юридик шахснинг манзилини ўзгартиришда юридик шахснинг БҲМнинг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжудлиги ёки солиқ ҳисоботларини топширмаганлиги;
улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтказишда, муассиснинг муассислар рўйхати ўзгаришига розилиги мавжуд эмаслиги;
фирма номининг “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ эмаслиги;
таъсис ҳужжатларини барча иштирокчилар томонидан имзоланмаганлиги;
устав фондининг миқдори камайтирилганда корхона кредиторлари белгиланган тартибда хабардор қилинмаганлиги;
тадбиркорнинг манзил маълумотлари солиқ ва кадастр органларининг маълумотлар базаларида мавжуд эмаслиги;
тадбиркор танлаган ташкилий-ҳуқуқий шакли қонунчилик ҳужжатларида мавжуд эмаслиги.
Тўрткўл тумани адлия бўлими
Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Д.Токимбетов
