Аппарат йиғилиши бўлиб ўтди
2026-03-30 12:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган аппарат йиғилишида ижро интизоми ҳамда бир қатор муҳим масалалар таҳлил қилинди.
Туман ҳокими И.Худайбергенов раислигида ўтказилган йиғилишда топшириқларни сифатли ва муддатида бажариш ҳар бир раҳбарнинг бош мезони бўлиши, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни барча раҳбарлар бириктирилган маҳалла ва таълим муассасаларида бўлиши ва ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказиши ва мавжуд муаммоларни қонуний ечими бўйича иш олиб бориши ҳамда коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таъкидланди.
Шу билан биргаликда раҳбарлар бириктирилган оилалар хонадонига бориб, муаммоларини ўрганиши, мурожаатлар билан ишлашда хушмуомалалик ва қонунийлик асосий тамойил бўлиши қатъий белгиланди.






