Тўрткўл тумани ҳокимлигида туманда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ва режалаштирилган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
2026-03-30 10:00:00 / Янгиликлар

Тўрткўл тумани ҳокимлигида туманда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ва режалаштирилган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов олиб борди. Тадбирда туман ҳокими И.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлик ва идоралари масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, соҳа раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2026 йилдаги "Ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-87-сон қарори ижроси юзасидан топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда "Бир контур - бир маҳсулот" тамойили асосида деҳқончиликни ташкил этиш, аҳоли томорқасида озиқ-овқат маҳсулотларини экиш ишларини жадаллаштириш, чорвачилик йўналишида имтиёзли кредитлар ажратиш, аҳолини наслли мол, қўй-эчки ва парранда етиштириш орқали бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида аҳолига етказиб беришни жадаллаштириш каби масалалар бўйича топшириқлар берилди.








