ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 23-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-03-27 16:00:00 / Янгиликлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 23-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ🇺🇿Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши, ЖўқорғИ Кенгеси депутутлари, тегишли ташкилот масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Абдуллаев бошқариб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Тўрткўл тумани прокурорининг Жиноятчилик ва қонунийлик ҳолати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман прокурори ўринбосари О.Юлдашев ахбороти.
2. Туман ҳудудида 2026 йилнинг 2-ойи давомида содир этилган жиноятчилик ва хуқуқбузарликлар таҳлили ҳамда уларнинг олдини олиш борасида туман ички ишлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи М.Муратов нинг ҳисоботи.
3. Тўрткўл туманида 2026 йил 1-мавсумда Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сонли Фармонига асосан ташкил этилган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
5. Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йилнинг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлигининг таклифини кўриб чиқиш тўғрисида туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Матчановнинг маърузаси тингланди.
6. Тўрткўл тумани ҳокимлигида ижро интизомига риоя этилиши ҳолати тўғрисида туман ҳокимлиги ижро интизоми бош мутахассиси С.Худайшукуров нутқ сўзлади.
7. 2025 йил давомида туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасининг Тўрткўл тумани бўлими бошлиғи А.Зарипов ҳисобот берди.
Марузачилар чиқишидан кейин депутатлар ва сессия қатнашчилари томонидан мавзу бойича саволлар, мулоҳазалар билдирилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма учинчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор лойиҳалари тасдиқланди.





