"Тадбиркор - юртга мададкор: Тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар ва натижалар"
2026-03-25 11:00:00 / Матбуот анжуманлари

"Тадбиркор - юртга мададкор: Тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар ва натижалар"
Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманининг бош ғояси "Тадбиркор аёл - жамият таянчи ва фақат фаровонлик манбаи" мазмунида бўлди. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида ташкил этилган тадбирда "Тадбиркор - юртга мададкор: тадбиркор аёлларга яратилаётган имкониятлар ва натижалар" мавзуси атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари И.Жумабоева хотин-қизлар тадбиркорлиги йўналишида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.
Матбуот анжумани доирасида ўз бизнесини йўлга қўйиб, нафақат оиласини, балки маҳалладаги хотин-қизларни ҳам иш билан таъминлаётган тадбиркор аёлларнинг муваффақиятли суҳбатлари тингланди.
Шунингдек, ОАВ вакиллари ва блогерлар (ҚҚТВ, "To‘rtko‘lnoma," "Mekan," Кар24.уз) соҳадаги долзарб саволларга жавоб олди.
Анжуман якунида нафақат муаммолар тилга олинибгина қолмай, балки уларнинг ечими сифатида ишсиз хотин-қизларни касбга йўналтириш бўйича махсус амалий семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.
Зеро, бир аёлни тадбиркор қилиш - бутун бир оилани фаровон қилиш демакдир.









