“Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” доирасида спорт мусобақаларига старт берилди
2026-03-24 12:00:00 / Янгиликлар

“Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” доирасида спорт мусобақаларига старт берилди
Бугун Тўрткўл туманидаги Спорт мактабида ёшлар ўртасидаги нуфузли спорт мусобақалари — “Янги Ўзбекистон олимпия чўққилари” ҳамда “Президент Олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган “Туман ҳокими Олимпиадаси” спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими И.Худайбергенов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва соғлом авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш ва иқтидорли спортчиларни кашф этиш мақсадида ташкил этилмоқда.






