🌸 НАВРЎЗ ТУҲФАСИ: «ГУЛИСТОН» МАҲАЛЛАСИДА ЙАНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ
2026-03-19 11:00:00 / Янгиликлар

🌸 НАВРЎЗ ТУҲФАСИ: «ГУЛИСТОН» МАҲАЛЛАСИДА ЙАНГИ БОҒЧА ОЧИЛДИ
Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган ушбу кунларда Тўрткўл туманида ёш авлод камолоти йўлидаги яна бир хайрли иш якунига етди.
«Гулистон» МФЙ ҳудудида Президентимизнинг ПҚ-454-сонли қарори ижроси доирасида замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида туман ҳокими И.Худайбергенов иштирок этиб, маҳалла аҳлини қўшалоқ байрам — ҳам Наврўз, ҳам янги мактабгача билим масканининг очилиши билан муборакбод этди.
"Бу каби замонавий боғчалар нафақат болажонлар учун севимли маскан, балки сифатли таълим ва тарбиянинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади," — деди туман раҳбари.
Янги боғчада шинам ва кенг ўйин хоналари, замонавий анжомлари билан жиҳозланган гуруҳлар хусусан, болажонларнинг соғлом улғайиши учун барча қулайликлар яратилган.
Бугунги тантана нафақат «Гулистон» маҳалласи аҳлининг, балки келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг қувончига қувонч қўшди.







