🌸 “Асалой Севинчой” боғчасида Наврўз шукуҳи!
2026-03-18 16:00:00 / Янгиликлар

🌸 “Асалой Севинчой” боғчасида Наврўз шукуҳи!
Тўрткўл туманидаги “Асалой Севинчой” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида баҳор ва янгиланиш айёми — Наврўзи олам кўтаринки руҳда нишонланди.
Боғча тарбияланувчилари томонидан ижро этилган миллий рақслар ва баҳорни тараннум этувчи шеърлар йиғилганларга чексиз қувонч улашди.
Тадбир доирасида миллий анъаналаримизни акс эттирувчи саҳна кўринишлари ва баҳорий таомлар кўргазмаси ташкил этилди.
Ранг-баранг либослар кийган болажонларнинг чиқишлари байрамга ўзгача файз бағишлади.
Бугун бўлиб ўтган Наврўз айёми болажонлар қалбида миллий қадриятларимизга бўлган меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.







