🌸 Тўрткўл техникумида Наврўз шукуҳи!
2026-03-17 22:00:00 / Янгиликлар

🌸 Тўрткўл техникумида Наврўз шукуҳи!
Бугун Тўрткўл тумани 1-сонли техникумида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Техникум ёшлари томонидан ижро этилган миллий ўйинлар, жозибали рақслар ва саҳна кўринишлари йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.
Миллий анъана ва қадриятларимизни тараннум этувчи чиқишлар тадбирга алоҳида файз бағишлади.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари И.Жумабаэва иштирок этиб, барчани янгиланиш ва яшариш айёми билан муборакбод этди.
🍃 Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!








