🌿 Юрт ободлиги — кўнгил ободлигидан бошланади!
2026-03-14 16:45:00 / Янгиликлар

🌿 Юрт ободлиги — кўнгил ободлигидан бошланади!
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” деган эзгу шиор бугун Тўрткўл туманининг ҳар бир ҳудудида амалий ифодасини топмоқда.
Шу кунларда юртимизда баҳорий янгиланиш фасли — Наврўзи олам шукуҳи кезиб юрибди. Ушбу байрам олдидан ҳукуматимиз ташаббуси билан 13-14 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари Тўрткўл туманида ҳам юқори кайфият ва уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Ҳашар доирасида тумандаги барча корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ҳамда маҳалла фаоллари бир ёқадан бош чиқариб, хайрли ишларга ҳисса қўшмоқдалар.
Хусусан, ташкилотлар атрофи, кўчалар ва ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланмоқда.
"Яшил макон" лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, мавжудларига шакл берилмоқда ва оқланмоқда.









