ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ — УСТУВОР ВАЗИФА
2026-03-13 10:00:00 / Янгиликлар

ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ — УСТУВОР ВАЗИФА
Тўрткўл туманида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи М.Ахмедова иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда асосий эътибор ўсмир ёшлар, хусусан, қиз болалар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига қаратилди.
Тадбир давомида тумандаги мавжуд мактабларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган тоифадаги қизлар аниқланиб, уларнинг тўлиқ рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир ўқувчи қизга тумандаги масъул раҳбарлар «оталиққа» бириктирилди. Эндиликда ҳар бир раҳбар ўзига бириктирилган қизнинг тақдири ва муаммолари учун шахсан масъул бўлади.
Йиғилиш давомида қизларнинг ижтимоий муаммоларини маҳалла даражасида ҳал этиш, ҳар бир мурожаатга алоҳида ёндашган ҳолда кўмак бериш бўйича тизимли топшириқлар берилди.









