Президент қарори ижросида: ПҚ-62-сонли қарор тадбиркор ёшга қанот бўлди
2026-03-12 14:00:00 / Янгиликлар

Президент қарори ижросида: ПҚ-62-сонли қарор тадбиркор ёшга қанот бўлди
Тўрткўл тумани "Шодлик" маҳалласида яшовчи Муҳайё Комилова бугун нафақат ўзининг, балки маҳалладошлари учун ҳам намуна бўлмоқда.
Муҳайё болалигидан тикувчиликка қизиққанлиги учун тикувчилик билан шуғулланган. Президентимизнинг ПҚ-62-сонли қарори - ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар унга янги эшикларни очди.
У 100 миллион сўм имтиёзли кредит маблағини олиб, замонавий тикув машиналари - янги ва тез ишлайдиган ускуналар сотиб олди ва маҳалладаги бир неча ёшларга касб-ҳунар ўргатмоқда.
Бугун Муҳайё каби изланувчан ёшлар туфайли маҳаллаларда ишбилармонлик муҳити ривожланмоқда, юртдошларимиз барқарор даромад манбаига эга бўлмоқда.



